Линклар

Канада ҳукумати Арктикада иккита ҳарбий иншоат қуришни режалаëтганини маълум қилди.


Канада бош вазири Стефен Ҳарпер канадаликлар Арктикада ҳарбий кемалар учун порт ва ўқув машғулотлари маркази очмоқчи эканини билдирди.

Россия олимлари ҳам Шимолий муз океанида фаол бўлиб қолган. Бу фаолликдан мақсад текширилаётган ҳудуд континентал платформанинг давомими ёки йўқми, деган масалага ойдинлик киритиштир. Агар ҳудуд континентал платформанинг давоми экани исботланмаса, Россия Шимолий муз океанида бир миллион квадрат километрдан ортиқ қўшимча иқтисодий зонага эга бўлади ҳамда бу ерда нефть ва газ қазиб олиш ҳуқуқини қўлга киритади.
XS
SM
MD
LG