Линклар

logo-print

Ўзбекистондаги йирик заводлардан бири – “Алгоритм” очиқ акциядорлик жамияти яна сотувга қўйилди.


Ўзбекистон Давлат мулки қўмитаси “Алгоритм”нинг давлатга тегишли 45,4 фоиз акциясини сотиш бўйича тендер эълон қилди. Унинг бошланғич баҳоси 6,483 миллион доллар. Корхонага 3-5 йил давомида 30 миллион доллар сармоя ётқизиш мажбуриятини олиб, акциялар учун энг катта нарх таклиф этган номзод танловда имтиёзга эга бўлади.

“Алгоритм” заводи 1982 йилда қурилган ва собиқ СССР ҳарбий саноат комплекси учун радиотехника маҳсулотлари ишлаб чиқарган. Заводни сотиш бўйича илгари ҳам икки марта тендер ўтказилган, бироқ таклифлар танлов шартларига мос келмагани сабабли тендерлар қолдирилган эди.
XS
SM
MD
LG