Линклар

logo-print

Теҳрон Вашингтоннинг Эрон Ироқ хавфсизлигига таҳдид солаëтгани ҳақидаги иддаосини рад этди.


Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Муҳаммад Али Ҳусайний Ироқдаги беқарорлик АҚШ ҳукуматининг “нотўғри сиëсати натижаси” эканини билдирди.

Пайшанба куни АҚШ президенти Жорж Буш Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликийни Эрон билан жуда ҳам яқинлашаëтганидан огоҳлантирган эди.

Эронга оид бошқа бир хабарда Теҳрон ва Бағдод расмийлари нефть қувури ëтқизиш бўйича келишувга эришгани маълум қилинади. Ушбу келишув жума куни имзоланган. Лойиҳа учун ким ва қанча маблағ ажратиши номаълум.
XS
SM
MD
LG