Линклар

Тасдиқланмаган хабарларга кўра, ўта оғир вазнда WBA чемпиони Руслан Чагаев ўз промоутери Клаус Питер Колни тарк этиши мумкин.


Ўзбекистонлик боксчининг WBO чемпиони Султон Ибрагимов билан 13 майда Москвада ўтиши кутилган жанги қолдирилишига айнан Р.Чагаевнинг ўз промоутери билан молиявий масаладаги келишмовчилиги сабаб бўлган. Руслан бу жангга чиққанида унга 6 миллион доллар берилиши керак эди. Лекин Питер Кол бу сумманинг фақат 2 миллионини Русланга бермоқчи бўлган, лекин чемпион бунга рози бўлмаган.

Илгари С.Ибрагимовга қарши жанг қолдирилишига Русланнинг сариқ касал бўлиб қолгани сабаб қилиб кўрсатилган эди.
XS
SM
MD
LG