Линклар

Индонезия пойтахти Жакартада “Ҳизб ут-таҳрир” партияси ташкил этган анжуман бўлиб ўтди.


Хабарларга кўра, унда 80 мингга яқин одам иштирок этган. Анжуман қатнашчилари ягона исломий давлат – халифалик қуришга чақирган. “Ҳизб ут-таҳрир” халифаликни тинчлик йўли билан қуриш тарафдори эканини маълум қилган.

Партия вакилларининг билдиришича, Индонезия ҳукумати анжуманда нутқ сўзлаши кутилган икки ҳизбчининг мамлакатга киришига рухсат бермаган.

“Ҳизб ут-таҳрир” партияси фаолияти Европа, Яқин Шарқ ва Марказий Осиёнинг айрим давлатларида, жумладан, Ўзбекистонда ҳам тақиқланган.
XS
SM
MD
LG