Линклар

АҚШ, Россия ва ЕИ вакилларидан ташкил топган кузатувчилар гуруҳи Косово албанлари етакчилари билан учрашди.


Хабарларга кўра, музокаралар натижасиз якунланган ва халқаро кузатувчилар матбуот анжумани ўтказмасдан Косовони тарк этган.

Халқаро кузатувчилар жума куни Белградда Сербия раҳбарияти билан музокаралар ўтказган эди.

Косово албанлари ўлкага Сербиядан тўлиқ мустақиллик берилишини талаб қилиб келмоқда. Сербия ҳукумати эса Косово ўлкаси мустақиллигига қарши бўлиб, унга фақатгина мухторият мақоми беришга рози эканини билдирган.
XS
SM
MD
LG