Линклар

Покистон ва Афғонистон экстремизмнинг энг ёмон иллатлари билан тўқнашмоқда.


Покистон президенти Парвез Мушарраф икки давлат чегара ҳудудларидаги қавмлар оқсоқолларининг Афғонистон пойтахти Кобулда ўтган ассамблеясида шундай баёнот берди.

Шунингдек, Покистон раҳбари Афғонистон билан ўзаро ишончни ошириш ва исломий экстремизмга қарши биргаликда курашишга чақирди.

Ассамблея якунида терроризмга қарши кураш, икки давлат ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш ишлари бўйича махсус кенгаш тузиш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилинди.
XS
SM
MD
LG