Линклар

Ўзбекистон Хитойнинг ҳудудий яхлитлиги ва Тайвань унинг ажралмас қисми эканини тан олишини яна бир бор маълум қилди.


“Интерфакс”нинг Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотига таяниб хабар қилишича, расмий Тошкент фақат бир Хитой бор, деб ҳисоблайди ва унинг ҳукумати қонуний эканини тан олади.

Тайвань алоҳида давлат сифатида БМТга аъзо бўлиш ва Хитой билан дўстлик, ҳамкорлик келишуви борасида референдум ўтказилишини талаб қилиб келмоқда. Тайваннинг бу ҳаракатларини халқаро ҳамжамият, жумладан, АҚШ ва ЕИ маъқуллайди.
XS
SM
MD
LG