Линклар

logo-print

“Толибон” жангарилари гаровдаги кореялик икки аёлни озод этди.


Жангарилар икки бетоб аёлни Ғазна вилояти ҳокимига топширган. Ҳоким эса озод этилган аёлларни Қизил хоч ва қизил ярим ой ташкилотининг Афғонистондаги миссияси ходимларига топширган.

“Толибон” матбуот котиби жанубий кореялик икки аёл яхши ният ишораси сифатида озод этилганини маълум қилди.

Афғонистон расмийларидан бири “Озодлик” мухбири билан суҳбатда гаровдаги жанубий кореяликларнинг барчасини озод этиш бўйича музокаралар давом этаётганини билдирди.
XS
SM
MD
LG