Линклар

logo-print

“Нева экспресси” портлатилди

  • Ҳурмат Бобожон

Москва-Санкт-Петербург йўналишида қатновчи “Нева экспресси” поезди Новгород вилояти ҳудудидан ўтаётганида қўлбола портловчи модда портлатилиши оқибатида йўлдан чиқиб кетди.

Поезд электровози ва 12 вагон издан чиқиб кетиши натижасида, хабарларга кўра, ўнлаб одам турли даражада тан жароҳати олган, 30дан ортиқ киши шифохонага ётқизилган бўлиб, улардан уч нафарининг аҳволи оғир.

Поезд машинисти Алексей Федотовнинг “Озодлик”ка айтишича, портлаш содир бўлган вақтда поезд 185 километр тезликда кетаётган бўлган, шунинг учун ҳалокат вақтида поезд издан чиқиб 700 метр масофага учиб кетган.

Россия президенти Владимир Путин мамлакат транспорт вазири Игор Левитинга жабрланганларга тегишли барча ёрдамни кўрсатиш ва темир йўлда қатновни тезроқ тиклаш вазифасини юклади. Шунингдек, у мазкур портлаш юзасидан Жиноят кодексининг “терроризм” банди бўйича жиноят иши қўзғатилганини ҳам маълум қилди.

“Россия темир йўллари” компаниясининг билдиришича, ҳалокат натижасида темир йўлнинг 800 метрлик қисми ишдан чиққан.

“Нева экспресси” поезди соатига 200 километр тезликда ҳар куни Москва ҳамда Санкт-Петербург ўртасида қатнайди. Ҳалокатга учраган поездга 231 чипта сотилган.
XS
SM
MD
LG