Линклар

Маҳмуд Аҳмадийнажот Эрон қуроллари “Толибон”га етказилиб берилаётгани ҳақидаги иддаоларни кескин рад этди.


Кобулда Афғонистон президенти Ҳомид Карзай билан музокара ўтказган Эрон раҳбари икки давлат чегарадош бўлгани сабабли Афғонистондаги хавфсизлик Эронга тўғридан-тўғри таъсир этишини таъкидлади.

“Афғонистондаги сиёсий жараённи бор куч-қудратимиз билан қўллаб-қувватлаймиз. Хавфсиз ва қудратли Афғонистон бўлгани бизга маъқулдир”, -деди Эрон раҳбари.

Афғонистон сафаридан сўнг у Туркманистон келди. Ашхободдан Қирғизистонга йўл оладиган М.Аҳмадийнажот Бишкекда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари саммитида иштирок этади.
XS
SM
MD
LG