Линклар

logo-print

АҚШ қўмондонлиги сўнгги 24 соат ичида Ироқда америкалик беш аскар ҳалок бўлганини эълон қилди.


Бироз аввал АҚШ ва Ироқ қўшинлари Дияла вилоятида жангариларга қарши ҳарбий амалиёт бошлаганди. 16 мингга яқин ҳарбий иштирок этаётган мазкур амалиёт минтақада беркинаётган жангариларга қарши қаратилган.

Куни-кеча АҚШ қўшинлари Бағдод атрофида ҳам “Шарпа зарбаси” номини олган янги кенг кўламли жанговар амалиёт бошлаганди.

Шунингдек, Бағдод шимолидаги кўприкда худкуш амалга оширган ҳужумда камида саккиз киши ҳалок бўлгани, АҚШ қўшинлари Садр шаҳарчасида тўрт жангарини ўлдиргани ҳам хабар қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG