Линклар

logo-print

Эронда ўтган шанба куни гаровга олинган Бельгия фуқароси озод этилди.


Бироқ унинг турмуш ўртоғи жиноятчилар қўлида қолмоқда.

Эрон полициясининг билдиришича, бельгиялик саёҳатчиларни маҳаллий жиноий гуруҳ аъзолари ўғирлаган ва уларнинг озод этилиши эвазига қамоқда сақланаётган сафдошларидан бири қўйиб юборилишини талаб қилган.

Айни пайтда Эрон Адлия вазирлиги мамлакатнинг ҳарбий иншоотларини суратга олаётган хитойлик икки шахс ҳибсга олинганини эълон қилди. Ҳарбий иншоотларни суратга олиш Эронда қаттиқ жазоланади. 2006 йил мартда Швециянинг икки фуқароси худди шу айб билан икки йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.
XS
SM
MD
LG