Линклар

Ҳиндистонда мустақиллик куни нишонланди.


Байрам тадбирида нутқ сўзлаган Ҳиндистон бош вазири Манмохан Синкҳ мамлакатдаги иқтисодий ўсиш суръатига юқори баҳо берди.

“Бугун орқага назар ташлар эканмиз, шубҳасиз тўғри йўналишда кетаётганимизни мамнуният билан тан оламан. Айрим ҳаракатларимизда секин, гоҳида туртинган пайтлар ҳам бўлган. Айрим жабҳаларда ютуққа эришган бўлсак, айримларида натижа бўлмади. Бироқ халқимиз фаровонлиги учун қилаётган уринишларимизга содиқ қолишимизга шак-шубҳа йўқ”, - деди бош вазир.
XS
SM
MD
LG