Линклар

Жанубий Корея ва “Толибон” гаровдаги кореяликларни озод этиш юзасидан музокараларни қайта бошлаш арафасида.


Хабарларга кўра, айни пайтда Халқаро қизил хоч ва қизил ярим ой жамиятининг Афғонистондаги вакиллари учрашув учун жой масаласини ҳал этмоқда.

Айни пайтда “Толибон” жангарилари Жанубий Кореянинг 19 июль куни ўғирланган 23 фуқаросидан 19 нафарини ушлаб турибди. Гаровдаги икки корейс бир неча ҳафта аввал қатл этилган бўлса, куни-кеча икки аёл тутқун озодликка чиқарилган эди.
XS
SM
MD
LG