Линклар

logo-print

Россия махсус делегацияси Грузияга сафар қилмоқда.


Бу ерда улар расмий Тбилисининг яқинда Россиянинг икки ҳарбий самолёти Грузия ҳудудига киргани ва ракета отгани тўғрисидаги иддаосини ўрганади.

Бироз аввал халқаро текширувчилар номаълум самолёт Россия ҳудудидан Грузияга кирганини тасдиқлаган эди.

Грузия ташқи ишлар вазири Гела Бежуашвили сўзларига кўра, халқаро текширувчилар хулосаси Россия делегациясига ҳам тақдим этилади.
XS
SM
MD
LG