Линклар

Бағдоддаги навбатдаги қўпорувчилик ҳаракатида тўққиз киши ҳалок бўлди, 17 фуқаро жароҳатланди.


“Ал-Арабия” телеканали хабарига кўра, жангарилар машинага ўрнатилган бомбани пойтахтнинг гавжум бозори ҳамда автобус бекати яқинида портлатиб юборган.

АҚШ қўмондонлиги ҳам жангарилар билан тўқнашувда америкалик икки аскар ҳалок бўлганини эълон қилди.

Киркук шаҳрида эса ҳукумат кучларининг махсус амалиёти чоғида 80дан ортиқ жангари ҳибсга олиниб, кўп миқдорда қурол-яроғ мусодара этилди.

Айни пайтда қутқарувчилар сешанба куни Ироқ шимолида амалга оширилган қўпорувчилик ҳаракати оқибатларини бартараф этмоқда. Ироқ Ички ишлар вазирлиги мазкур қўпорувчилик ҳаракатларида 400 фуқаро ҳалок бўлганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG