Линклар

logo-print

Жанубий Корея ва “Толибон” гаровдаги кореяликларни озод этиш юзасидан музокараларни қайта бошлади.


Музокаралар Афғонистоннинг Ғазна вилоятида ўтказилмоқда.

“Толибон” жангарилари гаровдагилар озод этилиши эвазига қамоқда сақланаётган сафдошлари қўйиб юборилишини талаб қилмоқда. Бироқ Ғазна вилояти ҳокимининг “Озодлик” радиосига билдиришича, ҳукумат расмийлари жангарилар талабларини бажаришдан бош тортган.

Айни пайтда “Толибон” жангарилари Жанубий Кореянинг 19 июль куни ўғирланган 23 фуқаросидан 19 нафарини ушлаб турибди.
XS
SM
MD
LG