Линклар

Бишкекда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити якунланди.


Саммитда дўстлик ва ҳамкорлик, маданият, банк тизими соҳаларига оид бир неча ҳужжат имзоланди ҳамда Бишкек декларацияси қабул қилинди. Шунингдек, халқаро ахборот хавфсизлигини таъминлаш режалари тасдиқланди.

Саммитдан сўнгги матбуот анжуманида Қирғизистон президенти Қурманбек Бақиев ШҲТга раислик ваколати Тожикистонга ўтганини маълум қилди.

Саммитдан сўнг ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарлари Россиянинг Челябинск вилоятига жўнаб кетди. Улар бу ерда ШҲТга аъзо давлатлар қўшинларининг ҳарбий машқларини кузатади.
XS
SM
MD
LG