Линклар

logo-print

Чехияда ҳибсда ушлаб турилган андижонлик қочқин Омонулла Мақсудов озод этилди.


Андижонлик икки қочқин – Зоҳид Мирзаев ва Омонулла Мақсудов ўтган ойда Германиядан Чехияга ўтаётган пайтда Ўзбекистоннинг Интерполга берган сўрови асосида ҳибсга олинган эди.

Жорий ой бошида Ўзбекистоннинг сўрови қанчалик асосли эканини ўрганиб чиққан Чехия суди З.Мирзаевни озод этганди. О.Мақсудов ҳам иши шу тартибда ўрганилган сўнг эркинликка чиқди.

25 ёшли О.Мақсудов Ўзбекистонда акрамия диний оқими етакчиси ҳисобланадиган, диний экстремизмда айбланиб ҳибсда сақланаётган Акрам Йўлдошевнинг куёвидир.
XS
SM
MD
LG