Линклар

Перуда яна кучли ер силкиниши кузатилди.


Бу галги зилзила кучи Рихтер ўлчови бўйича олти баллни ташкил этгани хабар қилинмоқда.

Перуда 15 август куни рўй берган кучли зилзила қурбонлари сони эса ортиб бораётир. Ҳукумат расмийлари шу пайтгача 510 киши ҳалок бўлгани аниқланганини билдирди. Талафот кўрган ҳудудларда қутқарув ишлари давом этмоқда.

Рихтер ўлчови бўйича саккиз баллни ташкил этган бу зилзила маркази Перунинг соҳилбўйи ҳудудларида бўлганди.

БМТ Перу ҳукуматига бир миллион доллар ёрдам пули ажратишини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG