Линклар

logo-print

Бағдод шимолида АҚШ ҳарбийлари ва масжидга беркинган жангарилар ўртасида тўқнашув рўй берди.


Хабарларга кўра, АҚШ вертолёти масжидга қарата ракета отган. Мазкур тўқнашувда америкалик бир аскар ҳалок бўлган, яна бири жароҳатланган.

АҚШнинг Ироқдаги элчиси Райан Крокер эса Америка ҳарбийларининг Ироқдан олиб чиқилиши бу ерда Эрон таъсири кучайишига сабаб бўлиши тўғрисида огоҳлантирди.

Райан Крокер ва АҚШнинг Ироқдаги қўшинлари қўмондони Дэвид Пэтреус сентябрь ойида Конгрессга Ироқдаги вазият борасида ҳисобот топширади.
XS
SM
MD
LG