Линклар

Перунинг зилзиладан жабр кўрган шаҳарларида қутқарув ишлари давом этмоқда.


Хабарларга кўра, қутқарув ишларига махсус ўргатилган итлар ҳам жалб қилинган.

Мамлакат президенти Алан Гарсия қурбонлар сони яна ортиши тўғрисида огоҳлантирди. Шу пайтгача 510 фуқаро ҳалок бўлгани аниқланди. Жабр кўрган ҳудудларда озиқ-овқат ва тиббий ёрдам етишмовчилиги кузатилмоқда.

Перуда 15 август куни рўй берган зилзила кучи Рихтер ўлчови бўйича саккиз баллни ташкил этганди.
XS
SM
MD
LG