Линклар

logo-print

Толиблар гаровида қолаётган кореяликларни озод этиш юзасидан ўтказилган музокаралар натижасиз якунланди.


“Толибон” ҳаракати вакилининг билдиришича, айни пайтда жангарилар гаровда қолаётган жанубий кореяликларнинг тақдирини ҳал этмоқда.

“Толибон” вакили Афғонистон ҳукумати жангарилар талабини бажармагани боис гаровдагиларни озод этиш борасидаги музокараларни қайта тиклаш амри маҳол эканини таъкидлади.

Жанубий Кореянинг 23 фуқароси 19 июль куни “Толибон” жангарилари томонидан ўғирлаб кетилган эди. Шу пайтгача гаровдагилардан икки нафари қатл қилинди ва икки аёл жангарилар томонидан озод этилди.

Шунингдек, Кобулдаги қаҳвахоналардан биридан Германия фуқароси номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилгани ҳам хабар қилинмоқда. Германиянинг Кобулдаги элчихонаси бу хабарни текшираётганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG