Линклар

logo-print

Афғонистонда маҳаллий жиноий гуруҳ томонидан ўғирлаб кетилган германиялик аёл озод этилди.


Ички ишлар вазири Зарар Аҳмад Муқболнинг билдиришича, Германиянинг 31 ёшли фуқароси якшанба куни Кобул ғарбида озод этилган. Ўтказилган махсус амалиёт чоғида маҳаллий жиноий гуруҳнинг аёлни ўғирлашда гумон қилинган уч вакили ҳибсга олинган.

Германия Ташқи ишлар вазирлиги озод этилган аёл айни пайтда Германиянинг Кобулдаги элчихонасида эканини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG