Линклар

Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажотнинг Озарбойжонга сафари бошланди.


М.Аҳмадийнажотнинг Озарбойжон президенти Илҳом Алиев билан учрашуви чоғида ўзаро ва минтақавий ҳамкорлик, жумладан, Каспий денгизи мақоми масаласи муҳокама этилгани хабар қилинмоқда.

Шунингдек, Эрон раҳбарининг икки кунлик ташрифи давомида Габала радар станцияси масаласида ҳам фикр алмашилади.

Россия ҳукумати АҚШнинг Марказий Европада ракета ҳужумидан мудофаа элементларини жойлаштириш режасига муқобил тарзда Озарбойжондаги Габала радар станциясидан биргаликда фойдаланишни таклиф қилган эди.
XS
SM
MD
LG