Линклар

Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳарбийларни мамлакатдаги сиёсий жараёнларга аралашмасликка чақирди.


Туркия ташқи ишлар вазири Абдулла Гул парламентда ўтказилган президент сайловида етарлича овоз тўплай олмагандан сўнг Адолат ва тараққиёт партияси етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдўғон шундай баёнот билан чиқди.

Туркиянинг дунёвий давлат бўлиб қолиши тарафдорлари ва ҳарбийлар исломий қарашдаги Абдулла Гулнинг президент этиб сайланишига қатъий қаршилик қилиб келяпти. Шунга қарамай, кузатувчилар Абдулла Гул сайловнинг кейинги босқичида ғалаба қозонишини тахмин қилмоқда.
XS
SM
MD
LG