Линклар

logo-print

Бағдодда 1991 йилги шиалар исёнини бостиришда иштирок этган 15 шахс устидан суд жараёни бошланди.


Судга тортилганлар орасида Саддам Ҳусайннинг жияни, Кимёвий Али лақаби билан танилган Али Ҳасан ал-Мажид ҳам бор.

Бош прокурор суднинг очилиш қисмида Саддам Ҳусайн армияси кўрфаздаги уруш давомида бош кўтарган ўн минглаб шиаларни мунтазам бостирганини таъкидлаб, Кимёвий Алини оммавий қотилликда, қамоқдаги маҳбусларни қийнаб, шахсан отиб ташлаганликда айблади.

Бундан аввалги судда Кимёвий Али курдларга қарши қаратилган “Анфал” операциясида Ироқ халқига нисбатан геноцид ҳамда уруш жиноятларида айбдор топилиб, осиш йўли билан қатл этишга ҳукм қилинганди.
XS
SM
MD
LG