Линклар

АҚШ ҳукумати Эрон ва Атом энергияси халқаро агентлиги ўртасида имзоланган битимни танқид қилди.


АҚШнинг мазкур агентликдаги вакили Грегори Шультенинг таъкидлашича, битим шартлари доираси тор бўлгани боис, Эрондаги ядровий иншоотлар назоратини кучайтиришга имкон бермайди. Бу билан Эрон вақтни чўзиб, ўз ядровий дастурининг асл - ҳарбий мақсадидан халқаро кузатувчилар диққатини чалғитмоқчи.

Атом энергияси халқаро агентлиги делегацияси икки кун мобайнида Эрон расмийлари билан учрашиб, расмий Теҳронни ядровий дастурига оид масалаларни икки ой мобайнида ҳал этишга келишиб олди.
XS
SM
MD
LG