Линклар

Расмий Тбилиси Россия ҳарбий самолётлари яна Грузия ҳаво ҳудудини бузиб кирганини маълум қилди.


Грузия Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, ўтган тунда Россия ҳарбий самолёти икки маротаба мамлакат ҳудудига кирган.

Россия ҳарбийлари эса Грузия чераси яқинида ҳарбий самолётлар парвоз қилмаганини билдирди.

Бироз аввал Россия Грузияни 6 август куни ҳарбий самолётдан отилгани айтилаётган ракета атрофидаги бўҳронни атайин ўйлаб чиқарганликда айблаганди.

Россиянинг БМТдаги вакили Виталий Чуркиннинг таъкидлашича, агар ракета ҳақиқатдан ҳам отилганда портлаган бўлар эди. Бироқ портлаш рўй бермагани ракета қолдиқлари воқеа жойига бошқа жойдан олиб келинган, деган хулосага етаклайди.

Сешанба куни Грузияда бўлган халқаро кузатувчиларнинг яна бир гуруҳи ракета Россия ҳудудидан кирган самолётдан отилганини тасдиқлаганди.
XS
SM
MD
LG