Линклар

Россия Косово масаласида серб ва албанларни муросага келтириш ўта мушкул бўлишини тан олди.


Косово масаласига оид ҳисобот 10 декабр куни БМТга тақдим этилиши кутилмоқда. Айни масалада август бошида АҚШ, Россия ва ЕИ вакилларидан ташкил топган кузатувчилар гуруҳи Косово албанлари ва Сербия раҳбарияти билан музокаралар ўтказганди. Бироқ бу музокаралар самарасиз якунланган эди.

Косово албанлари ўлкага Сербиядан тўлиқ мустақиллик берилишини талаб қилиб келмоқда. Сербия ҳукумати эса Косово ўлкаси мустақиллигига қарши бўлиб, унга фақатгина мухторият мақоми беришга рози эканини билдирган.
XS
SM
MD
LG