Линклар

logo-print

АҚШ Демократик партияси етакчилари президент Жорж Бушнинг Ироққа бағишланган нутқини кескин танқид қилди.


АҚШ президенти куни-кеча Канзасда Вьетнам уруши ветеранлари олдидаги чиқишида қўшинларнинг Ироқдан тезда олиб чиқилиши бу мамлакат халқи учун ҳалокатли бўлишини таъкидлаганди. АҚШ раҳбари бунга Вьетнамни мисол қилиб: “Бизнинг чекинганимиз вьетнамлик миллионлаб бегуноҳлар инсонларнинг қурбон бўлишига олиб келди”, - деганди.

АҚШ раҳбарининг сўзларига жавобан демократлар етакчиси Гарри Рид Ироққа бостириб кириш Америка тарихидаги энг қўпол хато бўлганини билдирди. Сенатор Жон Керри эса Жорж Бушнинг чиқишини “масъулиятсизлик билан қилинган нутқ”, дея баҳолади.
XS
SM
MD
LG