Линклар

Яқинда толиблар гаровидан озод этилган жанубий кореялик икки аёл жангарилардан ўз сафдошларини қўйиб юборишни илтимос қилди.


Аёлларнинг мурожаати “Ал-Жазира” телеканали орқали намойиш этилди.

“Сиз ҳозир оиламиз билан бўлганимиз учун бизни бахтли, деб ўйласангиз керак. Бироқ биз кечалари ухлолмай, у ерда қолган сафдошларимиз тақдиридан қайғурмоқдамиз. Ислом дини оилани севишга ва ҳурмат қилишга ўргатишини биламиз. Мен дўстларимни ўз яқинлари бағрига эсон-омон қайтишига умид қилиб қоламан”, - деди жанубий кореялик аёллардан бири.

“Толибон” жангарилари Жанубий Кореянинг 19 июль куни ўғирланган 23 фуқаросидан 19 нафарини шу пайтгача ушлаб турибди.
XS
SM
MD
LG