Линклар

Судан ҳукумати ЕИ ва Канада дипломатларидан мамлакатни тарк этишни талаб қилди.


Судан ҳукумати тарқатган расмий баёнотда айтилишича, дипломатлар Судан ички ишларига аралашгани сабабли мамлакатдан чиқиб кетиши керак.

Европа Иттифоқи эса дипломатлар атрофидаги можарони ҳал этишга уринаётганини билдирди.

Шунингдек, “Халқаро амнистия” ташкилоти Судан ҳукуматини БМТнинг Дарфур минтақасига қурол-яроғ етказиб берилишига жорий этган эмбаргосини бузганликда айблади. Ҳуқуқ ҳимоячилари Судан ҳукумати Россиядан сотиб олган ҳарбий вертолётларни Дарфур минтақасига юборганини исботловчи ҳужжатлар борлигини иддао қилмоқда.
XS
SM
MD
LG