Линклар

logo-print

Москвада Ўзбекистон фуқароси номаълум шахслар томонидан ўлдириб кетилди.


Россия милициясининг билдиришича, 40 ёшли ўзбекнинг жасади Москва шимоли-ғарбидаги дала ҳовлилардан биридан топилган. Мазкур воқеа юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари бошлаб юборилган.

Шунингдек, Россия миграция хизмати Москвада 200га яқин ноқонуний меҳнат муҳожири ҳибсга олинганини эълон қилди.

Хабарларга кўра, махсус рейдлар Москванинг Садовническая кўчасидаги кўп қаватли бинода ўтказилган. Ҳибсга олинган ноқонуний муҳожирларнинг аксарини Марказий Осиё давлатлари фуқаролари ташкил этган.
XS
SM
MD
LG