Линклар

Германия канцлери Ангела Меркел Хитой ва Японияга 6 кунлик сафарини бошлади.


Сафардан бош мақсад глобал иқлим исишига қарши курашни қўллаб-қувватлашдир. Сафари давомида канцлернинг Япония пойтахтида бўлиб, Киото протоколи имзоланганининг 10 йиллиги муносабати билан нутқ сўзлаши режалаштирилган.

Айни вақтда у Пекиндаги музокаралари давомида Хитой раҳбариятини ҳавога чиқарилаётган зарарли газ миқдорини камайтиришга қатъий равишда яна бир бор ундашни кўзламоқда.
XS
SM
MD
LG