Линклар

logo-print

Покистоннинг Афғонистон билан чегара ҳудудида толибларга алоқадорликда гумонланган 12 жангари ўлдирилди.


Хабарларга кўра, шанба куни Афғонистоннинг Пактика вилоятидаги ҳарбий база Покистон томондан миномёт ва ракетадан ўққа тутилган. Шундан сўнг Покистон ҳукумати Афғонистондаги АҚШ етакчилигидаги коалиция кучларига ҳужум уюштирилган нуқталарга артиллерия зарбалари беришга рухсат этган.

Бироқ “Франс-пресс” ахборот агентлиги Покистон армияси матбуот вакили бундай рухсат бўлганини инкор этганини хабар қилди.

Шунга қарамай, маҳаллий аҳоли коалиция кучлари ҳужуми чоғида тинч аҳолидан ўнлаб одам қурбон бўлганини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG