Линклар

Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳрида рўй берган 2 та кучли портлашда камида 42 одам қурбон бўлди, 80га яқини жароҳатланди.


Шанба оқшомида шаҳардаги машҳур ресторанлардан бирининг ташқи ҳовлиси портлатиб юборилди.

Ҳайдаробод шаҳри жойлашган Андра Прадеш штати ички ишлар вазирлигига таяниб “Ассошиэйтед пресс” агентлигининг хабар қилишича, портлаш ортида Бангладеш ва Покистонда жойлашган исломий экстремистик гуруҳлар турган бўлиши мумкин.

Маҳаллий полиция эса воқеадан сўнг шаҳар бўйлаб портламай қолган 19 та бомба топилганини маълум қилди. Бомбалар йўл четлари, кинозаллар, кўприк ва автобекатларга ўрнатилган.
XS
SM
MD
LG