Линклар

Афғонистон шарқида халқаро кучлар жангарилар пистирмасига дуч келиши оқибатида даниялик ҳарбий ҳалок бўлди.


Ҳилманд вилоятида эса ҳукумат кучлари героин ишлаб чиқарувчи лаборатория фаолиятига чек қўйди.

Шунингдек, коалиция кучлари “Толибон” жангариларини ҳукумат ва халқаро кучларни халқ олдида қора қилиб кўрсатишда айблади.

Коалициянинг билдиришича, кўп ҳолатларда жангарилар ҳукумат кучлари томонидан ўтказилган амалиётда тинч аҳоли вакиллари ҳам ҳалок бўлганини иддао қилмоқда.

Халқаро кучларнинг бу баёнотидан бироз аввал маҳаллий оқсоқоллар Ҳилманд вилоятидаги ҳарбий амалиётда тинч аҳоли вакилларидан 18 киши ҳалок бўлганини билдирганди.

Коалиция кучлари матбуот котиби бу каби маълумотларнинг аксари уйдирма экани ва уларнинг биронтаси ҳам ўз тасдиғини топмаганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG