Линклар

Греция ҳукумати ўрмон ёнғинларига сабабчи кишилар тўғрисидаги маълумот учун бир миллион евро мукофот эълон қилди.


Ўтган ҳафтадан буён давом этаётган ёнғинда шу пайтгача 63 фуқаро ҳалок бўлди. Якшанба куни ёнғин Олимпия ўйинларига асос солинган қадимий Олимпияга ҳам яқинлашганди.

Ёнғин кузатилган жойларга 800дан ортиқ ўт ўчирувчи сафарбар қилинган. Айни пайтда Грецияга бир қанча давлат, жумладан, Испания, Сербия, Франция, Италия ва Германиядан қўшимча ёрдам кучи ва асбоб-ускуналар келиши кутилмоқда.

Шунингдек, Европа комиссияси ҳам Европага ёрдам бериш учун кўнгиллилар, вертолёт ва самолётлар шай турганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG