Линклар

Петербургда Успения Присвятая Богородица ибодатхонаси ёнида террор қурбони бўлган бесланлик болаларга ёдгорлик очилди.


Маросимда қарийб 200 киши, жумладан, “Бесланлик оналар” ташкилоти ва Петербургдаги осетин диаспораси вакиллари иштирок этди.

Бронза хоч ўртасида фарзандини қўлда кўтариб олган она ҳайкали ўрнатилган ёдгорлик пойига гуллар, болалар ўйинчоқлари қўйилди. Эрталаб черковда ҳалок бўлган болалар хотирасига ибодат қилинди.

1 сентябрь куни Бесландаги мактаб террорчилар томонидан гаровга олинганига 3 йил тўлади. Ушбу фожеда 333 киши, жумладан, 186 бола қурбон бўлган эди.
XS
SM
MD
LG