Линклар

logo-print

Эрон ўзининг плутоний билан боғлиқ тадқиқотлари юзасидан Атом энергияси халқаро агентлигининг барча саволларига жавоб қайтарди.


Халқаро агентлик ўз сайтида Эроннинг бу ҳақдаги баёнотини эълон қилди ва плутоний масаласини ҳал этилган, деб ҳисоблашини билдирди.

Эълон қилинган ҳужжатда Эрон ядровий дастурининг бошқа йўналишлари, жумладан, уранни бойитиш бўйича тақдим этилган тушунтиришлар ҳам ўрин олган.

Эрон ҳукумати ядровий қурол яратиш бўйича махфий ишлар амалга оширилмаётганини уқтиришда давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG