Линклар

logo-print

Расмий Сеул “Толибон” гаровдаги жанубий кореяликларни озод этишни режалаштираётганини маълум қилди.


Сеул ҳукумати вакилининг билдиришича, гаровдагилар озод этилишига эвазига Жанубий Корея Афғонистондан ҳарбийларини олиб чиқиш ва бу ерга миссионерларни юбормасликка ваъда берган.

Жанубий Кореянинг 23 фуқароси 19 июль куни “Толибон” жангарилари томонидан ўғирлаб кетилган эди. Шу пайтгача гаровдагилардан икки нафари қатл қилинди ва икки аёл жангарилар томонидан озод этилди.

“Толибон” жангарилари кореяликлар озод этилиши эвазига қамоқда сақланаётган сафдошлари қўйиб юборилишини талаб қилиб келмоқда. Бироқ Афғонистон ҳукумати жангарилар талабларини рад этгандан сўнг ўтказилаётган музокаралар боши берк кўчага кириб қолганди.
XS
SM
MD
LG