Линклар

Ироқнинг шиалар учун муқаддас Карбало шаҳридаги зўравонликларда 25 киши ҳалок бўлди, 60дан ортиқ фуқаро жароҳатланди.


Хабарларга кўра, зиёратчилар тўпланаётган шаҳар кўчасида отишма рўй берган ва номаълум шахслар шиаларнинг асосий қадамжоларидан бирини ракетадан ўққа тутган.

Куни-кеча ҳам Карбалода суннийлар ва шиалар ўртасида рўй берган жанжалда беш киши ҳалок бўлганди. Фаллужа шаҳридаги масжидда амалга оширилган қўпорувчиликда эса тўққиз фуқаро қурбон бўлган эди.

Олинган маълумотларга кўра, хавфсизлик кучлари Карбалодаги зўравонликлардан сўнг шаҳарга келган зиёратчиларни эвакуация қила бошлаган.
XS
SM
MD
LG