Линклар

Ҳомид Карзай Ғарб давлатларини Афғонистондаги наркотикларга қарши курашда етарлича ҳамкорлик қилмаётганини танқид қилди.


Ҳукумат, оқсоқоллар, диний уламолар ва халқаро ташкилотлар вакиллари олдида нутқ сўзлаган Афғонистон раҳбари маҳаллий қабилалар етакчиларини наркотикка қарши курашда ўз таъсирини ишга солишга чақирди.

Ҳомид Карзайнинг чиқишидан бир кун аввал БМТ Афғонистонда кўкнори ҳосили рекорд даражага етгани ҳақидаги ҳисоботини эълон қилганди. Унда айтилишича, жаҳон бозорига чиқарилаётган наркотик модданинг 95 фоизи Афғонистонда етиштирилмоқда.
XS
SM
MD
LG