Линклар

logo-print

“Толибон” жангарилари гаровда сақланаётган жанубий кореяликлардан 12 нафарини озод этди.


Даставвал жангарилар уч аёлни озод этди ва Халқаро қизил хоч ташкилотининг Афғонистондаги вакилларига топширди.
Сал ўтиб “Толибон” матбуот вакили яна тўққиз киши озод этилганини маълум қилди.

Айни пайтда жангарилар гаровида Жанубий Кореянинг 7 фуқароси қолмоқда.

Гаровдагилар озод этилиши эвазига Жанубий Корея Афғонистондан ҳарбийларини олиб чиқишга ва бу ерга миссионерларни юбормасликка ваъда берган.
XS
SM
MD
LG