Линклар

logo-print

Покистон президенти генерал Парвез Мушарраф олий бош қўмондон лавозимидан воз кечиш тўғрисида қарор қабул қилганича йўқ.


П.Мушарраф келгуси президент сайлови олдидан армия қўмондонлигидан воз кечиши тўғрисидаги хабарларга жавобан ҳукумат матбуот котиби шуни маълум қилди.

Мазкур баёнотдан аввал Покистоннинг муҳожиратдаги собиқ бош вазири Беназир Бхутто П.Мушарраф олий бош қўмондон лавозимидан воз кечишга рози бўлганини билдирганди.

Айни пайтда Покистоннинг муҳожиратдаги яна бир етакчиси Навоз Шариф 10 сентябргача Покистонга қайтиш ниятида. Ўтган ҳафтада Покистон Олий суди Навоз Шарифнинг ватанига қайтишига рухсат берганди.
XS
SM
MD
LG