Линклар

logo-print

Афғонистон жанубида “Толибон” дала қўмондонларидан бири мулла Биродар ўлдирилди.


Хабарларга кўра, мулла Биродар коалиция кучлари Ҳилманд вилоятининг Сангин ва Мусоқалъа туманларига яқин ҳудудда амалга оширилган ҳаво зарбалари натижасида йўқ қилинган.

Маълум бўлишича, мулла Биродар “Толибон” 2001 йилда ҳокимиятдан ағдарилгунга қадар ҳаракатнинг юқори лавозимли қўмондонларидан бири, “Толибон” раҳбарияти кенгаши аъзоси бўлган.

Шунингдек, НАТО Афғонистон жанубидаги тўқнашувда британиялик аскар ва маҳаллий таржимон ҳалок бўлганини ҳам эълон қилди.
XS
SM
MD
LG