Линклар

logo-print

Ироқ ҳукумати мамлакатнинг курдлар яшайдиган ҳудуди Эрон ҳарбийлари томонидан ўққа тутилганини кескин қоралади.


Ироқ ташқи ишлар вазири Ҳушёр Зебарий агар бундай ҳаракатлар давом этса, икки давлат ўртасидаги муносабатларга таъсир этиши тўғрисида огоҳлантирди.

Хабарларга кўра, чегара ҳудуди Эрон ҳарбийлари томонидан ўққа тутилиши оқибатида маҳаллий аҳоли ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган.

Бироқ расмий Теҳрон бу маълумотга ўз муносабатини билдирганича йўқ.
XS
SM
MD
LG