Линклар

Ироқ Мудофаа вазирлиги Карбало шаҳридаги зўравонликлардан сўнг 72 киши ҳибсга олинганини маълум қилди.


Минглаб шиа зиёратчилари тўпланган Карбалода рўй берган зўравонликларда 50дан ортиқ фуқаро ҳалок бўлганди. Куни-кеча мамлакат бош вазири Нурий ал-Маликий бу зўравонликларда Саддам Ҳусайн тузумидан қолган жиноий гуруҳларни айблади.

Шунингдек, АҚШ қўмондонлиги Дияла вилоятида йўл четига ўрнатилган бомба портлашидан америкалик аскар ҳалок бўлганини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG